Live
2
Ўзбек

Суперлига ва Про лига клублари даромад солиғидан озод қилинди – Президент қарори

Эксклюзив
26 март, 00:00
Клублар учун ижтимоий солиқ ставкаси бир фоиз миқдорида белгиланди.
Суперлига ва Про лига клублари даромад солиғидан озод қилинди – Президент қарори
Фото - Tribuna.uz

Суперлига ва Про лига клубларига солиқ имтиёзлари берилди. Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субьектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилишича, 2026 йилнинг апрел ойидан бошлаб футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Суперлига ва Про лига турнирларида иштирок этаётган клублар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинди. Шу билан бирга бу клублар учун ижтимоий солиқ ставкаси бир фоиз миқдорида белгиланди.

Аввалроқ, Суперлига клублари 2026 йилдан бошлаб давлат бюджетидан бир хил – 35 миллиард сўмдан олиши ҳақида хабар берилганди. 2027 йилда бу маблағ 30 миллиард сўмга, 2028 йилда эса 25 миллиард сўмга туширилади.

Бугунги янгиликлар