Андрей Шипилов «Қўқон-1912»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Янги мавсумга ўз олдига юқори мақсадларни қўйган «Қўқон-1912» жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан янги мураббий билан келишувга эришди. «Пахтакор», «Металлург» ва «Динамо» каби жамоаларда муваффақиятли фаолият олиб борган мутахассис Андрей Шипилов янги мавсумда «Қўқон-1912» жамоасига бош мураббийлик қилади.
Мутахассис «Пахтакор» жамоаси билан биргаликда узоқ йиллар давомида ишлаган ва «шерлар» сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳибига айланган. Шунингдек, ўша вақтларда Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси ҳисобланмиш «Металлург» билан 2018-2019 йилларда чемпионатда 5-ўринни эгаллаган. Бу бекободликлар тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Андрей Сергеевичга янги мавсумда улкан зафарлар тилаймиз ва бош мураббийимиз бошчилигида олдимизга қўйилган вазифани бажаришимизга ишонамиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «Қўқон-1912» Исақов, Ёқубов ва Тоштемиров билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.