Live
1
Ўзбек

«Қўқон-1912» Исақов, Ёқубов ва Тоштемиров билан шартномани узайтирди

Футбол
3 декабр, 04:54
Якунланган мавсумда қўқонликлар Суперлигада 12-ўринни эгаллади.
«Қўқон-1912» Исақов, Ёқубов ва Тоштемиров билан шартномани узайтирди
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган «Қўқон-1912» жамоаси уч нафар ўйинчиси билан шартномани узайтирди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, дарвозабон Азизхон Исақов, ҳимоячилар Жасур Ёқубов ва Аслиддин Тоштемиров билан битим тузилган. Келишув 2 йилга мўлжалланган.

Якунланган мавсумда қўқонликлар Суперлигада 12-ўринни эгаллади. Лигада қолиш учун плей-офф баҳсида «Хоразм»га қарши майдонга тушади.

Аввалроқ «Сўғдиёна» Жўрабоев, Қобилов ва Иззатов билан шартномани узайтирганини эълон қилганди.

Бугунги янгиликлар