Live
1
Ўзбек

«Сўғдиёна» Жўрабоев, Қобилов ва Иззатов билан шартномани узайтирди

Футбол
2 декабр, 12:15
Жиззах клуби якунланган мавсумда Суперлигада 8-ўринни эгаллади.
«Сўғдиёна» Жўрабоев, Қобилов ва Иззатов билан шартномани узайтирди
Фото: Сўғдиёна ПФК

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби уч нафар ўйинчиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, ҳимоячилар Зойир Жўрабоев, Ислом Қобилов ва яримҳимоячи Суҳроб Иззатов билан ўртадаги шартнома муддати 2026 йилнинг сўнггига қадар узайтирилган.

«Футболчиларга келаси мавсум жамоамиз сафида омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади «Сўғдиёна» матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Маълумот учун, «Сўғдиёна» якунланган мавсумда Суперлигада 8-ўринни эгаллади.

Бугунги янгиликлар