Бугун
2
Ўзбек

Роберто Баджо: «Ҳали ҳам ЖЧ-1994 финалидаги пеналтидан кейин ўзимни кечира олмайман»

Футбол
13 май, 03:41
Италия афсонаси Бразилияга қарши финални эсга олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Роберто Баджо: «Ҳали ҳам ЖЧ-1994 финалидаги пеналтидан кейин ўзимни кечира олмайман»
Foto: Getty Images

Италия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Роберто Баджо 1994 йилги Жаҳон чемпионати финалида Бразилияга қарши пеналтилар сериясида йўллаган хатоси ҳақида гапирди.

«Ҳатто бугун ҳам ўзимни тўлиқ кечира олмайман. Биламан, бу ғалати туюлиши мумкин, ахир футбол хатолар устига қурилган. Аммо бундай лаҳзалар менга жуда катта босим қилади.

Бошимни эгиб турган ҳолатим Жаҳон чемпионати финали билан боғлиқ образга айланган. Бу қандайдир поза эмасди, шунчаки ўша пайтдаги ҳиссиётим эди. Балки Италия ва барча инсонлардан сукут билан узр сўраш усули бўлгандир.

Болалигимда Бразилияга қарши Жаҳон чемпионати финалида ўйнашни орзу қилардим. Бу эски орзу эди. Ҳали ҳам ўша вазиятда нима бўлганини тушунтириш қийин.

Бразилияликлар уларга осмон ёрдам берганига ишонади. Ўша воқеадан бироз олдин Айртон Сенна вафот этганди. Биламан, Бразилияда айримлар буни ҳам қандайдир ишора деб ҳисоблайди.

Айтишларича, Сенна тўпни дарвоза устидан ошириб юборган эмиш. Бундай гаплар — сирли ва ҳар кимнинг ўз қарашига боғлиқ масала», — деди Баджо Goal нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 1994 йилги Жаҳон чемпионати финалида Италия ва Бразилия асосий ҳамда қўшимча бўлимларда гол ура олмаганди. Пеналтилар серифсида эса Баджонинг ҳал қилувчи зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетган ва Бразилия чемпионликни қўлга киритган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Бразилия Бразилия
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар