Live
1
Ўзбек

«Реал»нинг 6 футболчиси Арбелоа билан умуман гаплашмаяпти

Футбол
7 май, 22:00
Ўйинчиларнинг айримлари ҳам бир-бири билан мулоқот қилмаяпти.
«Реал»нинг 6 футболчиси Арбелоа билан умуман гаплашмаяпти
Foto: Getty Images

Алваро Арбелоанинг жамоа билан муносабатлари яхши эмас, деб хабар бермоқда Marca.

Нашр маълумотларига кўра, камида 6 нафар «Реал» футболчиси бош мураббий билан умуман гаплашмаяпти.

Шунингдек, футболчилар ўртасида ҳам келишмовчиликлар бор. Айримлари бир-бири билан мулоқот қилмайди.

Алваро Арбелоа январ ойида Хаби Алонсо кетганидан кейин Мадрид клуби бош мураббийига айланди. Унинг қўл остида жамоа 24 та ўйин ўтказиб, 15 бор ғалаба қозонди ва 7 марта мағлуб бўлди.

Аввалроқ «Реал» яримҳимоячилари Федерико Валверде ва Орелиен Чуамени ўртасида муштлашув бўлгани, уругвайлик футболчи юз қисмидан жароҳат олгани хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар