«Монтеррей» ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Milan News хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи Мексика клубини 2025 йил сўнгида тарк этади, аммо у фаолиятини якунламоқчи эмас. Рамоснинг мақсади — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бориш.
Манбага кўра, 39 ёшли ҳимоячининг вакиллари «россонери» билан эҳтимолий трансфер масаласида гаплашган.
Бу мавсумда Серхио клуби сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. «Монтеррей» Апертура лигасида 31 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаган ҳолда турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди. Жамоа чоракфиналда «Америка» клубидан устун келди. Яримфиналдаги рақиб «Толука» ҳисобланади.
Бунгача ҳимоячининг «Реал»га қайтиши мумкинлиги хабар берилганди.