Бугун
13
Ўзбек

«ПСЖ» 100 миллион евролик трансфердан воз кечди

Футбол
14 июл, 04:45
Париж клуби Аюб Буадди учун курашга қўшилмайди.
«ПСЖ» 100 миллион евролик трансфердан воз кечди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» «Лилл» яримҳимоячиси Аюб Буаддини сотиб олиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда журналист Девид Орнстейн хабар берди.

Манбага кўра, ЖЧ-2026 давомида Марокаш жамоаси сафида ёрқин ўйин намойиш этган 18 ёшли футболчига Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Париж клуби ушбу ёзда унинг трансфери учун курашга қўшилмайди.

Қайд этилишича, «Лилл» ёш истеъдод учун 100 миллион евро талаб қилмоқда. УEФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўлган «ПСЖ» эса бундай нархни тўлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаяпти.

Ҳозирда Буаддининг трансфери учун асосий даъвогарлардан бири «Манчестер Сити» бўлиб турибди. Англия клуби яқин вақт ичида футболчи бўйича расмий музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар