Тошкентнинг «Локомотив» клуби Мирко Йеличични бош мураббий этиб тайинланди.
Австралиялик 60 ёшли мутахассис ва клуб ўртасида бир ярим йиллик шартнома имзоланди.
Йеличичга Жамшид Саидов, Садриддин Абдуллаев ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Алишер Аҳмедов «темирйўлчилар»да ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Мирко илгари «Локомотив» билан 3 маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган. У 2015-2019 ва 2021-2023 йиллар оралиғида ҳам «темирйўлчилар»да ассистент ҳамда бош мураббий вазифаларини бажарган.
Аввалроқ «Олимпик» жамоаси бош мураббий сифатида ишлаб келаётган Мирко Йеличич билан хайрлашганди.