«Олимпик» жамоа бош мураббийи Мирко Йеличич билан хайрлашди.
Австралиялик 60 ёшли мутахассис қўл остида жамоа Пролигада 10 та ўйинда атиги 6 очко тўплаб, сўнгги ўринни эгаллаб турганди.
Tribuna.uz маълумотларига кўра, Йеличич Тошкентнинг бошқа бир клуби «Локомотив» бош мураббийлигига номзодлар орасида бор. Миркога бегона эмас. У 2015-2019 ва 2021-2023 йиллар оралиғида ҳам «темирйўлчилар»да ассистент ҳамда бош мураббий вазифаларини бажарган.
Пролигада 2-ўринда бораётган «Локомотив» аввалроқ қониқарсиз натижалардан сўнг Григорий Колосовский ва Самвел Бабаянни ишдан бўшатганди.