Бугун
1
Ўзбек

Манучехр Сафаров «Динамо»ни тарк этади

Футбол
20 июн, 15:13
У самарқандликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлди.
Манучехр Сафаров «Динамо»ни тарк этади
Фото: Getty Images

«Динамо» ҳимоячиси Манучехр Сафаров жамоани тарк этади.

Азия Спорт хабарига кўра, 24 ёшли тожикистонлик футболчи ўзаро келишув асосида Самарқанд клубидаги фаолиятини якунлайди.

Футболчи Вадим Абрамов қўл остида бу мавсумда ҳозирга қадар 2та ўйинда майдонга тушди. Асосан захирада қолиб кетди.

Қайд этилишича, у келгуси фаолиятини яна Суперлигада давом эттириши мумкин. «Хоразм» клуби Сафаровни ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ Вадим Абрамов «Динамо»нинг тақвими ва энг қийин рақиблари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтганди.

Бугунги янгиликлар