«Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов 1-давра якунигача қолган 4 ўйин ҳақида фикрини билдирди.
«Хоразм» билан ўйин анча қийин ўтди. Урганч жамоаси Ҳаким Фузайлов мисолида тажрибали мураббий ва яхши шаклланган таркибга эга. Рақибни таҳлил қилгандик, улар аввалги ўйинларни сўнгги дақиқаларда бой берганди. Қолаверса, «Хоразм» таркибида ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнаган футболчилар талайгина эди. «Валидол»ли ўйин бўлди. Мухлисларга раҳмат, биз бугун сафарда эмас, Самарқанд ўйнагандек бўлдик.
1-давра якунигача қайси ўйинимиз энг қийини? Биринчи «Бунёдкор», кейин сафарда «Қўқон-1912», сўнг «Нефтчи» ва охирида «Насаф». Яъни, тақвим бўйича кетма-кетликдаги барча ўйин бир хил муҳим аҳамиятга эга ва энг қийини. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб бораверамиз» - деди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Самарқанд жамоаси Суперлигада 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Насаф»ни таъқиб этишда давом этмоқда.