3NewsGH хабарига кўра, 26 ёшли футболчи тўпиғидаги шиш сабаб Гана миллий жамоаси йиғинини тарк этган. Шу боис у 2027 йилги Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичидаги яқин баҳсларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Семенё ушбу мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча турнирлар доирасида еттита баҳсда майдонга тушди. У иккита гол уриб, учта голли узатмани амалга оширган.
Қайд этиш жоиз, ганалик вингер ушбу баҳсларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушган. У фақат бир марта беллашув давомида захирага олинган.
Маълумот учун, Гана миллий жамоаси 24 сентябр куни 2027 йилги Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичида Кот-д'Ивуарга қарши баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади