Испания чемпионатининг 28-турини якунлаб берган баҳсда «Райо Валекано» ўз уйида «Леванте»ни қабул қилиб, 90+4-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Мадрид клуби 32 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. «Леванте» 23 очко билан 19-поғонага жойлашган.
Ла Лига. 28-тур
Райо Валекано — Леванте 1:1
16 март, «Кампо де Валекас»
Голлар: Сисс (90+4) — Эспи (41).
Четлатиш: Менди (53, Райо Валекано).