«Реал» Испания чемпионатининг 37-турида сафарда «Севиля»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу баҳс Дани Карвахалнинг юбилей ўйинини муносиб нишонлаш учун ажойиб сабаб бўлди. У барча мусобақаларни ҳисобга олганда «қаймоқранглилар» сафидаги 450-ўйинини ўтказди. Шулардан 390 тасида Дани асосий таркибда майдонга тушган.
Карвахал XXI асрда бундай юқори кўрсаткичга эришган учинчи ҳимоячига айланди. Ундан олдинги ўринларда испаниялик Серхио Рамос (671 ўйин) ва бразилиялик Марсело (546 ўйин) қайд этилган.