Бугун
7
Ўзбек

Форлан: «Мамлакатим миллий жамоасини бошқариш — катта шараф ва масъулият»

Футбол
12 август, 00:45
Уругвай миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси энди жамоани мураббий сифатида бошқаради.
Форлан: «Мамлакатим миллий жамоасини бошқариш — катта шараф ва масъулият»
Foto: Getty Images

Уругвай миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Мамлакатимга қайтиб, миллий жамоани бошқариш имкониятига эга бўлганимдан фахрланаман ва жуда миннатдорман. Ҳаворанг либосни кийиш ҳар доим менинг орзуим бўлган. Энди эса жамоани бошқа мақомда намойиш этиш — мен учун катта шараф ва улкан масъулият.

Камтарлик, меҳнатсеварлик ва иштиёқ билан биргаликда олдинга интилишда давом этамиз. Байроғимизни имкон қадар баланд кўтариш учун бор кучимизни берамиз», — деб ёзди Форлан Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, Диего Форлан 2002–2014 йилларда Уругвай жамоаси сафида 112 та учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол урган. У 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, Форлан Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурари сифатида икки марта «Олтин бутса» совринини қўлга киритган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Форлан бир қатор клубларда, жумладан, «Пенярол»да бош мураббий сифатида ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар