Испания юқори дивизионида март ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар эълон қилинди.
Даъвогарлар учлиги:
– Диего Симеоне («Атлетико», 2 ўйинда 2 ғалаба);
– Ҳанси Флик («Барселона», 2 ўйинда 2 ғалаба);
– Луиш Каштру («Леванте», 2 ўйинда 2 дуранг).
Ғолиб Ла Лига расмий сайтида овоз бериш йўли орқали аниқланади.
Маълумот учун, ўтган ойда совринни «Бетис» бош мураббийи Мануэл Пеллегрини қўлга киритганди.