Бугун
6
Ўзбек

Достонбек Турсунов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин

Футбол
6 июл, 06:23
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Достонбек Турсунов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин
Фото: Хоразм ПФК

«Хоразм» ҳимоячиси Достонбек Турсунов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, 30 ёшли футболчига «Фулад» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу клубда Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов тўп суради.

Турсунов илгари ҳам «Истиқлол Хузистон» клубида тўп сурган. Эрон чемпионати футболчи учун бегона эмас.

Бу мавсумда Суперлига доирасида 13 ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ «Хоразм» устози Ҳаким Фузайлов Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан ўрин олган «Навбаҳор»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.

Бугунги янгиликлар