Live
2
Ўзбек

Ҳаким Фузайлов: «Натижага мураббий жавобгар бўлади»

Футбол
2 июл, 22:10
«Хоразм» бош мураббийи «Навбаҳор»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов Редактор
Ҳаким Фузайлов: «Натижага мураббий жавобгар бўлади»
photo: Xorazm FK

Ўзбекистон кубогининг чоракфиналидан ўрин олган «Хоразм» - «Навбаҳор» (1:3) учрашувидан кейин хоразмликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Учрашув ҳақида ҳозир фикр билдиришни хоҳламайман. Биз чемпионат ва кубокдаги кетма-кет учрашувларда 4 марта мағлубиятга учрадик. Агар жамоа мағлубиятга учраса, натижа учун мураббий айбдор бўлади. Бугунги ютқазиқ учун айбни тўлиқ ўзимга оламан. Ортиқча ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятнинг энг асосий айбдори менман. Вазиятни ўрганамиз. Ўз ишимни таҳлил қилиб чиқаман. Қаердадир хатога йўл қўйдим, деб ўйлайман»,—деди мутахассис.

«Хоразм» Ўзбекистон кубоги баҳсларидан чиқиб кетди. Жамоа Суперлигада 14 турдан кейин 14 очко билан 11-ўринда кетмоқда, тўплар нисбати 16-16.

Бугунги янгиликлар