Live
1
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» кейинги босқичга йўл олди

Футбол
2 июл, 13:03
«Хоразм» турнир билан хайрлашди.
Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» кейинги босқичга йўл олди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалининг икки ўйини якунланди.

«Пахтакор» «ЖАР» стадионида «Олимпик Мобиуз»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар иккала гол Брайан Риаскоснинг ҳисобига ёзилди.

«Навбаҳор» эса Жиззахда «Хоразм»дан устун келди. Голларга бой кечган баҳсда наманганликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Пахтакор – Олимпик Мобиуз 2:1
Голлар: Браян Риаскос, 44 (1:0), Бунёдбек Раҳимов, 66 (1:1), Браян Риаскос, 81 (2:1)

Хоразм – Навбаҳор 1:3
Голлар: Игор Габриел, 49 (0:1), Аббосжон Ғуломов, 80 (0:2), Шаҳрам Самиев, 83 (1:2), Аббосжон Ғуломов, 87 (1:3)

Бугунги янгиликлар