Самарқанднинг «Динамо» клуби франциялик футболчи Маҳамаду Дембелени ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Маҳамаду Дембеле — «Динамо» футболчиси. 2026 йилги янги футбол мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси сафига навбатдаги янги ўйинчи келиб қўшилди.
«Динамо» ПФК франциялик 26 ёшли марказий ҳимоячи Маҳамаду Дембеле билан расмий келишувга эришилганини маълум қилади. Дембеле ва Самарқанд клуби ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Маҳамаду Дембеле «ПСЖ» футбол академияси тарбияланувчиси бўлиб, Париж клуби ҳамда Франция U-16, U-18, U-20, U-21 ёшлар жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, ўтган йиллар давомида Франциянинг «Труа», Белгиянинг «Серен Юнайтед», Албаниянинг «Тирана» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Дембеле «Динамо»га эркин агент сифатида ўтди. Сўнгги икки мавсумда у клуби сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «Динамо»нинг Дубай йиғинидаги дастлабки ўртоқлик ўйини Россиянинг 10 карра чемпиони «Зенит»га қарши бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Маълумотнома: Маҳамаду Дембеле;
Туғилган жойи: Бретини-Сюр-Орж, Франция;
Туғилган санаси: 10 апрел, 1999 йил;
Фуқаролиги: Франция / Мали.