«Челси» мавсум якунида Лиам Делап билан хайрлашиши мумкин.
Манбага кўра, «Эвертон» 23 ёшли форвардни асосий трансфер нишонларидан бирига айлантирган. Лондон клуби футболчини 30 миллион фунт (тахминан 34 миллион евро) эвазига сотишга тайёр. Бу — Делап «Ипсвич Таун»дан сотиб олинган сумма билан тенг.
«Челси» инглиз ҳужумчисига сарфланган маблағни қайтариб, янги форвард олиб келишни режалаштирмоқда.
Ушбу мавсумда Делап барча мусобақаларда 24 баҳсда майдонга тушиб, 2 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.