Лондоннинг «Челси» клуби Косово миллий жамоаси вакили, 23 ёшли ҳужумчи Фисник Аслани билан шартнома имзолашни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Аслани «Челси»да Лиам Делап ўрнини эгаллаши мумкин. «Кўклар» раҳбарияти Делапнинг ўйинидан қониқмаяпти. Футболчи «Челси»га «Ипсвич»дан кўчиб ўтган ва бу мавсум АПЛда 20 та ўйинда иштирок этиб, атиги 1 бор гол урган.
Аслани ҳозирда «Хоффенхайм» сафида ўйнамоқда. Ушбу Бундеслига мавсумида ҳужумчи 23 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.
Аввалроқ «Челси» Делапни 34 миллион еврога сотиши мумкинлиги маълум қилинганди.