«Хоразм» жамоаси давралар оралиғида таркни кучайтиришга киришган.
Хусусан, жамоани ҳам тарк этганлар йўқ эмас.
Биринчи даврадан сўнг дарвозабон Акобир Қаюмов ва ҳимоячи Илҳом Алижонов урганчликлар билан хайрлашган.
Қаюмов биринчи даврада «Хоразм» сафида бирорта ўйинда ҳам майдонга тушгани йўқ. Алижонов 5 ўйинда 171 дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, урганчликлар биринчи даврани 14 очко билан 13-ўринни эгаллади.
Аввалроқ ўтган мавсумни Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Аббос Отахонов «Хоразм» ўтиши ҳақида хабар берилганди.