Бугун
30
Ўзбек

Аббос Отахонов «Хоразм»га ўтади

Футбол
10 июл, 00:55
Ҳимоячининг Таиланд клуби билан шартномаси якунланган.
Аббос Отахонов «Хоразм»га ўтади
Foto: Getty Images

Ўтган мавсумни Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Аббос Отахонов иккинчи даврада Суперлигада ўйнайди.

29 ёшли футболчи «Хоразм» билан келишувга эришган. Ҳаким Фузайлов давралар оралиғида ҳимоя қўрғонини кучайтириш истагида «Пахтакор» тарбияланувчисини жамоага олиб келишга қарор қилган.

Маълумот учун, Аббос аввалроқ «Хоразм» клуби директори Рўзимбой Аҳмедов билан «Бухоро» сафида тўп тепган. У фаолияти давомида «Навбаҳор», «Металлург» ва ОКМК клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Ҳимоячи ўтган мавсумда Таиланд чемпионатида 27 ўйинда 2 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Жамоаси турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаган.

«Хоразм» Суперлиганинг 15-турида «Нефтчи»га ютқазиб, биринчи даврани 13-ўринда якунлади.

Бугунги янгиликлар