Live
10
Ўзбек

Арда Турон Туркия миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Футбол
9 октябр, 23:00
    11
У бир вақтнинг ўзида ҳам клубда, ҳам миллий жамоада фаолиятини давом эттиради.
Арда Турон Туркия миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

Туркия футбол федерацияси ҳозирда «Шахтёр»ни бошқараётган Арда Туронни миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълум қилинишича, Туроннинг ушбу лавозимга тайинланиш эҳтимоли юқори. NTV Spor маълумотига кўра, у бир вақтнинг ўзида ҳам клубда, ҳам миллий жамоада ишлаши мумкин. Бу ҳолда Турон «Шахтёр» бош мураббийи сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Маълумот ўрнида, Турон «Шахтёр»ни 2025 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб ўтган мавсум Украина чемпиони бўлди.

Арданинг ўзи эса Туркия миллий жамоасида 100 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 25 та ассист амалга оширган. Шунингдек, у жамоа сардори ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 октябр куни Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла расман истеъфога чиқарилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар