Бу футбол тарихидаги энг йирик мундиал бўлиб, илк бор турнирда 48 та терма жамоа иштирок этади ва мухлисларни бир ой давомида жами 104 та учрашув кутмоқда.
Турнирнинг очилиш баҳсида Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикасига қарши майдонга тушади.
Жаҳон чемпионати давомида барча учрашувлар iTV платформасида жонли эфирда намойиш этилади. Мухлислар ўйинларни смартфон, планшет, Smart TV, компьютер ва бошқа қурилмалар орқали томоша қилишлари мумкин.
Турнир муносабати билан iTV иловасида махсус SPORT бўлими ҳам ишга туширилди. Ушбу бўлимда Жаҳон чемпионатига оид барча материаллар бир жойга жамланган:
1. Ўйинлар жадвали
2. Турнир жадваллари
3. Гуруҳлар ҳақида маълумотлар
4. Натижалар ва статистика
5. Спорт янгиликлари
Бу эса мухлисларга чемпионатдаги энг муҳим воқеаларни кузатиб боришни янада қулайлаштиради.
Жаҳон чемпионати-2026нинг очилиш ўйини ва турнирнинг барча қолган учрашувларини iTV орқали томоша қилинг ва футбол байрамини биз билан бирга кузатиб боринг.