Live
6
Ўзбек

Жавлон Гусейнов Индонезия клуби билан шартномасини узайтирди

Футбол
5 июл, 02:45
Ўзбекистонлик ҳимоячи 2019 йилдан бери Индонезия чемпионатида ўйнайди.
Жавлон Гусейнов Индонезия клуби билан шартномасини узайтирди
Foto: Persita

Ўзбекистонлик тажрибали ҳимоячи Жавлон Гусейнов Индонезиядаги фаолиятини давом эттиради.

«Нефтчи», «Андижон», ОКМК ва «Сўғдиёна» жамоаларида ўйнаган 34 ёшли футболчи «Персита» билан шартномасини узайтирди.

Гусейнов 2023 йилдан бери Тангеранг шаҳри жамоасида ўйнайди. Умуман эса 2019 йилдан бери Индонезия чемпионатида тўп тепади.

Ҳимоячи ўтган мавсумда Индонезия юқори дивизионида 29 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 6 бор сариқ карточка олган.

Аввалроқ «Шўртан» сардори Сирожиддин Қўзиев фаолиятини Ҳиндистонда давом эттириши хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар