Афсонавий футболчи Жасур Ҳасанов мураббийлик фаолиятини бошлади.
41 ёшли мутахассис Тошкент шаҳар футбол академияси жамоасини бошқаради. Клуб янги мавсумни Биринчи лигада бошлайди.
Ҳасанов бу жамоа устозига айланди. Шунингдек, академияда ёш футболчиларга миллионлар ўйинидан сабоқ беради.
Эслатиб ўтамиз, у футболчиилик фаолияти давомида «Навбаҳор», «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив», «Машъал», «Қизилқум» ва «Бухоро» жамоаларида тўп тепган. Ўзбекистон миллий жамоасида кўплаб баҳсларда майдонга тушган.