Ҳаким Фузайлов жамоаси иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Йиғин орқали таркибни кучайтириш ишларига ҳам киришган.
Раҳимов биринчи даврадан сўнг «Андижон»ни тарк этди. Унга «Хоразм» таклиф билан мурожаат қилган. Футболчи бунга якуний жавоб қайтарганича йўқ.
Шунингдек, унга Осиё мамлакатларидан ҳам таклифлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Раҳимов мавсум бошида «бургутлар» сафига келиб қўшилган. Ўтган вақт мобайнида Суперлигада 6 та, Ўзбекистон кубогида 2 та ва Суперкубок ўйинида майдонга тушди.