Live
2
Ўзбек

Суперлига клублари 2027 ва 2028 йилда давлат бюджетидан қанча маблағ олиши маълум бўлди

Эксклюзив
25 март, 15:38
Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинган.
Суперлига клублари 2027 ва 2028 йилда давлат бюджетидан қанча маблағ олиши маълум бўлди
Фото - ПФЛ

Суперлига клублари 2027 ва 2028 йилда ҳам давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субьектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилишича, 2026 йилда Суперлиганинг 16та клубини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир жамоага 35 миллиард сўмдан маблағ ажратилди. 2027 йилда бу маблағ 30 миллиард сўмни ташкил этса, 2028 йилда 25 миллиардга камаяди. Бу орқали футбол клубларининг 2030 йилгача хусусийлаштириш ва ҳомийлар орқали ўзини бошқариш тизимига ўтказиш кўзланган.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб Суперлига клубларига ҳомийлик қиладиган хусусий компанияларга давлат томонидан имтиёзлар берилади.

Маълумот учун, «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси йил бошида «Бунёдкор», «Насаф» ва «Бухоро»га ҳомийлик қилишни тўхтатган эди. Шундан сўнг «Насаф» Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан, «Бухоро» эса Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан молиявий қўллаб-қувватлаб келинаётган эди. «Бунёдкор», «Динамо», «Сурхон» клубларида молиявий муаммолар юзага келгани хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар