Live
5
Ўзбек

Сергей Чигодаев: «Футболчиларимиз режа бўйича тайёргарлик олиб боришмяпти. Жиддий жароҳатлар йўқ»

Футбол
23 апрел, 14:59
U-17 жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди.
Сергей Чигодаев: «Футболчиларимиз режа бўйича тайёргарлик олиб боришмяпти. Жиддий жароҳатлар йўқ»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-17 жамоаси Тоиф шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. ЎФА матбуот хизмати бош мураббий Сергей Чигодаевнинг мусобақа олдидан фикрларига қулоқ тутди.

Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида:

«Йиғинимизми 15 апрелда Тошкентда бошладик. Машғулотлар 2 маҳал бўлиб ўтди, эрталаб асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди, кечги машғулотларда эса техник-тактик ишланмаларга урғу бердик.

Йиғин давомида психолог билан ҳам ишладик, бундай мусобақалар олдидан руҳий жиҳатдан тайёр бўлиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Умуман олганда футболчиларимиз режа бўйича тайёргарлик олиб боришяпти, жиддий жароҳатлар йўқ. Бугун Саудия Арабистонига етиб келдик ва биринчи машғулотни ҳам ўтказдик. Тоифда йиғинларимизни давом эттирамиз ва мусобақа пайти Жидда шаҳрига кўчиб ўтамиз.

Саудия билан ўйин ҳақида:

«25 апрелда Саудия Арабистони билан назорат ўйинида майдонга тушамиз. Улар билан шу кунга қадар 3 марта ўйнаганмиз, техник томондан яхши шаклланган жамоа, индивидуал маҳоратли футболчилари бор. Осиё кубоги олдидан бу ўйин биз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради», - дея Чигодаевнинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Аввалроқ Ўзбекистон U17 жамоасининг Осиё кубоги учун якуний қайдномаси эълон қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
Бугунги янгиликлар