Live
1
Ўзбек

Садриддин Ҳасанов — ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод

Футбол
25 сентябр, 13:35
Ҳасановдан ташқари яна икки номзод бор. Ғолиб 16 октябр куни эълон қилинади.
Садриддин Ҳасанов — ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод
Foto: UFA

2025 йил 16 октябр санасида Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади, деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Тадбирда 2025 йилдаги йирик мусобақалар, хусусан, U-17 ва U-20 Осиё кубоги ҳамда қитъа миқёсидаги халқаро турнирларда ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.

Эътиборлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 миллий жамоаси яримҳимоячиси Садриддин Ҳасанов ҳам бор. У «йилнинг энг яхши ёш футболчиси» бўлишга даъвогар.

Ҳасановга бу йўналишда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Садриддин шу йили Саудия Арабистони мезбонлик қилган U-17 Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. У финалда мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, Ўзбекистонга чемпионлик келтирганди.

Бугунги янгиликлар