Наманганнинг «Навбаҳор» клуби жамоа бош мураббийи Сергей Лушан билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
«Биз Сергей Ивановичга «Навбаҳор»даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, кейиги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.
Лушан ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «лочинлар» бошқарувига келганди. Унинг қўл остида клуб Ўзбекистон Суперлигасида 35 та ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этди.
Ўзбекистон Кубоги доирасида эса 8 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта ғалаба қозонди, 1 та дуранг ўйнади ва 2 бор мағлубиятга учради.