«Локомотив» жамоаси истеъдодли яримҳимоячи Муҳаммадали Реимов билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Муҳаммадали ўтган мавсум «Олимпик-Мобиуз» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

«Ўтган мавсумлар давомида, нафақат, «Олимпик-Мобиуз» жамоасида, балки, турли ёшдаги термаларда етакчи футболчилиги билан ажралиб турган 19 ёшли марказий яримҳимоячи энди «Локомотив» сафида фаолият олиб боради.
Хуш келибсан, Муҳаммадали! «Локомотив» билан бирга янги чўққилар сари!», - дейилади клуб хабарида.