Пролига 9-тур учрашувлари якунланди.
«Локомотив» клуби Тошкент дербисида «Олимпик Мобиуз»ни cўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб этди.
Муҳриддин Зоиров 90+1-дақиқада гол уриб, «темирйўлчилар»нинг ғалабасини таъминлади. Бу ғалабадан сўнг «Локо» очколари сонини 20 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.
«Жайҳун» эса сафарда ФарДУ билан муроса кўчасини танлади, - 1:1. Фарғоналиклар очколарини 6 тага етказди. Нукусликлар ҳисобидаги очколар сони 9 тани ташкил этмоқда.
Пролига. 9-тур
Олимпик Мобиуз – Локомотив 1:2
Голлар: Абдуллоҳ Йўлдошев, 10 (0:1), Далер Тухсанов, 57 (1:1), Муҳриддин Зоиров, 90+1 (1:2)
ФарДУ – Жайҳун 1:1
Голлар: Ибоджон Абелфазов, 10 (0:1), Асадулла Қутибоев, 77 пен (1:1)