Бугун
47
Ўзбек

«Нефтчи» йиғиндаги сўнгги назорат баҳсида ҳам ғалаба қозонди

Футбол
17 феврал, 06:20
Фарғоналиклар Белекдаги ўйинда «Иртиш»ни таслим этди.
«Нефтчи» йиғиндаги сўнгги назорат баҳсида ҳам ғалаба қозонди
Foto: Neftchi FK

Туркиянинг Белек шаҳрида ўтказилаётган тайёргарлик йиғини доирасида «Нефтчи» Қозоғистоннинг «Иртиш» жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Мураббийлар келишувига кўра, ўйин 30 дақиқадан иборат тўртта тайм шаклида ташкил этилди.

Беллашувда «Нефтчи» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик баҳси
«Нефтчи» (Ўзбекистон) — «Иртиш» (Қозоғистон) 3:2
Голлар: Ёван Жокич 44, Аброр Исмоилов 70, Стипе Перитса 80

«Нефтчи» 1-бўлим:
Ботирали Эргашев, Муҳсин Убайдуллаев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Фарруҳ Сайфиев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Жован Жокич, Жамшид Искандеров, Владимир Жовович, Алишер Одилов, Асилбек Жумаев, Зоран Марушич.

«Нефтчи» 2-бўлим:
Акбар Тўраев, Анвар Ғофуров, Божан Сигер, Иззатилло Пўлатов, Рустамбек Фомин, Азиз Эримбетов (Ратинҳо, 77), Далер Тухсанов, Хуршид Ғиёсов, Аброр Исмоилов, Стипе Периса (Нурбек Сарсенбаев, 27).

Бугунги янгиликлар