«Ал Аҳли» клуби ва Сенегал миллий жамоаси дарвозабони Эдуар Менди халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
34 ёшли посбон бу ҳақда Instagram орқали маълум қилди. Менди 2018 йилдан буён ўйнаб келган Сенегал миллий жамоасига миннатдорлик билдирди.
Бу давр мобайнида дарвозабон Сенегал футболи тарихидаги муҳим фигуралардан бирига айланди. Эдуар миллий жамоа сафида 2021 ва 2025 йилларда икки марта Африка Миллатлар кубогида ғолиб бўлди. Шунингдек, у 2022 ва 2026 йиллардаги Жаҳон чемпионатларида қатнашди.
Менди Сенегал сафида 59 та ўйин ўтказди. Унинг сўнгги йирик мусобақаси АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган ЖЧ-2026 бўлди. У жароҳати сабаб Ироққа қарши сўнгги тур ўйинини ўтказиб юборди.
Менди сентябр ойида «Олтин тўп-2026» доирасида йилнинг энг яхши дарвозабонига бериладиган «Яшин соврини» учун номзодлар рўйхатига киритилди. У даъвогарлар орасига киритилган уч нафар африкалик дарвозабондан бири бўлди.
Менди Сенегал миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Футбол
14 сентябр, 02:52
1
34 ёшли дарвозабон жамоа билан икки карра Африка чемпионига айланганди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади