«Локомотив» футболчи Владимир Козак билан хайрлашди.
Пролиганинг дастлабки босқичини муваффақиятсиз ўтказган «Локомотив»да ҳам ўзгаришлар бор. Tribuna.uz манбасига кўра, давралар оралиғида жамоани 32 ёшли яримҳимоячи Владимир Козак тарк этди.
Футболчи «темирйўлчилар» сафида 2 та ўйинда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, Владимир фаолияти давомида «Пахтакор», ОКМК, «Навбаҳор», ва «Динамо» жамоаларида тўп тепган.
Аввалроқ австралиялик Мирко Йеличич «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинлангани маълум қилинганди.