Live
3
Ўзбек

«Локомотив» Бабаян ва Колосовскийни истеъфога чиқарди

Футбол
26 июн, 05:13
Жамоа Пролигада 10 ўйинда 2 марта ютқазди.
«Локомотив» Бабаян ва Колосовскийни истеъфога чиқарди
Foto: Lokomotiv PFC

Пролигада ўйнаётган «Локомотив» сўнгги турлардаги қониқарсиз натижалардан сўнг мураббийлар штаби билан хайрлашди.

«Пролигада иккинчи давра баҳслари ўз ниҳоясига етди. «Локомотив» ПФК раҳбарияти дастлабки икки давра бўйича асосий жамоамиз иштирокини таҳлил қилган ҳолда мураббийлар штаби билан ўзаро ҳамкорликни тугатишга қарор қилди.

Пролига доирасида 10 та ўйинда майдонга тушган жамоамиз 6 бор ғалаба қозониб, 2 тадан учрашувда мағлубият ва дуранг қайд этди. Тошкентда «Олимпик Мобиуз», Нукусда «Арал»га бой берилган ўйинлар ҳамда ФарДУ ва «Жайҳун» клублари билан дуранг клубимиз раҳбарияти томонидан қониқарсиз натижа деб баҳоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида гуруҳдан чиқа олмаганимиз ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Натижада бош мураббий Григорий Колосовский, мураббий Самвел Бабаян, ёрдамчи мураббий Денис Тойменцов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников билан шартнома бекор қилинди.

Foto: Lokomotiv PFC

Мураббийлар штабига ўзаро ҳамкорлик учун миннаторчилик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.

«Темирйўлчилар» охирги ўйинда «Арал»га мағлуб бўлишганди.

Бугунги янгиликлар