Испания чемпионатининг 35-тури доирасида «Вилярреал» сафарда «Малёрка» билан куч синашди. Беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб Перес 31-дақиқада пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 45+2-дақиқада эса Мурики гол уриб, мувозанатни тиклади.
Бу натижадан сўнг «Вилярреал» 69 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Малёрка» эса очколари сонини 39 тага етказиб, 14-поғонага кўтарилиб олди.
Ла Лига. 35-тур
Малёрка — Вилярреал 1:1
Голлар: Мурики 45+2 — Перес 31 (пен).