«Навбаҳор» клуби таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «лочинлар» конголик форвард Катулонди Кати билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
26 ёшли футболчи фаолияти давомида «Дофен Нуар» ва «Мотема Пембе» жамоаларида тўп тепган. 2022 йилдан бери Марокашнинг «Ҳассания» жамоада ўйнаб келаётганди.
«Катулонди Катининг янги мавсумда «Навбаҳор» таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, «лочинлар»нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз», — дейилади клуб хабарида.