Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ҳаммага салом. Жаҳон чемпионатидан кейин яхши шаклланган жамоага қарши ўртоқлик баҳсида ўйнаймиз. Шахсан ўзим ЎФАдан топ жамоалардан бирига қарши ўйнашимиз кераклигини сўрадим. Эрон ҳақида ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Осиёда энг яхши жамоа, таркибда тажрибали ўйинчилар бор.
Элдор Шомуродов: - Бироз вақтдан сўнг миллий жамоа катта ўзгаришлар билан йиғилди. Мақсадимиз ҳеч қачон ўзгаргани йўқ. Ҳар бир баҳсда майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак. Фарғонада охирги бор ёшлар жамоаси билан Янги Зеландияга қарши ўйнаганимизда ҳам стадионда ажойиб атмосфера юзага келганди. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.
- Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогида муваффақиятсиз иштирок этадиган бўлса, сиз истеъфога чиқишингиз мумкинми?
- Биз ҳозир эртага бўладиган баҳс ҳақида гаплашяпмиз (кулади).
- Аргентина билан ўртоқлик учрашуви нима сабабдан бекор қилинди?
- Ҳақиқатдан ҳам Аргентина миллий жамоаси билан музокара ўтказдик. Аммо ўйинга уч ҳафта қолганда Аргентина футбол федерацияси Мессининг хайрлашуви сабаб ушбу баҳсда иштирок этишдан бош тортди. Чунки улар бу беллашувни Аргентинада ўтказишни истади. Натижада бошқа рақиб топишга мажбур бўлдик. Тўғри, Сурия аргентиналик каби кучли эмас. Аммо Аргентина каби топ жамоа топишга ҳаракат қилдик. Аммо бунинг имконини топа олмадик. Ўйлайманки, Сурия билан ҳам яхши баҳс бўлади.
- Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва ушбу йиғинга жалб қилинмаган ўйинчилар учун миллий жамоа эшиклари ёпилдими?
- Миллий жамоа эшиклари учун ҳамма учун очиқ. Жаҳон чемпионатидан кейин айрим ўйинчилар жароҳат олди. Баъзилари жамоа топа олмади, кимдадур пасайиш кузатилди. Лекин ҳамманинг имкониятларини яхши биламиз. Бу йиғинда бошқаларга имконият беришга қарор қилдик. Лекин миллий жамоа эшиклари ҳамма учун очиқ.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади