Бугун
48
Ўзбек

Достонбек Турсунов – «Ли Ман» футболчиси

Футбол
9 август, 01:59
Ҳонгконг клуби ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилди.
Достонбек Турсунов – «Ли Ман» футболчиси
Фото: Lee Man

Ўзбекистонлик ҳимоячи Достонбек Турсунов фаолиятини Ҳонгконг чемпионатида давом эттиради.

30 ёшли футболчи «Ли Ман» клуби билан шартнома имзолади. Бу клуб янги мавсумга Таиландда тайёргарлик кўрмоқда. Турсунов тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, «Ли Ман» билан мавсум якунига қадар битим тузди.

Бунга қадар у биринчи даврани «Хоразм» клубида ўтказиб, 13 ўйинда майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ли Ман» ўтган мавсум Ҳонгконг чемпионатида мавсумни 2-ўринда якунлаганди.

Аввалроқ фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар