Испания чемпионатида ҳам мавсум ниҳояси етди. «Барселона» яна чемпионга айланди. «Реал» совринсиз қолди. «Жирона» эса Сегундага тушиб кетди. «Атлетико» эса қадрдон 3-ўринини «Вилярреал»га бўшатиб берди. Tribuna.uz топ-5 чемпионатлари якунлари ҳақида туркум материалларни давом эттиради. Демак, бугун Испаниянинг юқори дивизионига назар соламиз.
«Барселона» яна чемпион

Каталония клуби мавсумни яхши ўтказди. «Реал» ҳам кўп очко йўқотди. Натижада Флик дружинаси муҳим паллада керакли очколарни тўплаб олиб, титулни муносиб ҳимоя қилди.
Ламин Ямал, Рафиня, Педри, Гави, Фермин Лопес ва Жоан Гарсия барқарор мавсумни ўтказди. Гарчи жароҳатлар бўлишига қарамай, бу йигитлар муҳим паллада жамоасини ғалабалар сари етаклади.
Шу тариқа, «Барселона» ўз тарихида 29-бор Ла Лигада чемпионликка эришди.
«Реал» совринсиз қолди

Мадрид клуби мавсум арафасида «Байер»ни чемпионлик сари етаклаган Хаби Алонсони бош мураббий этиб тайинлади. Аммо ишлар кўнгилдагидек кечмади. Ички муаммолар, натижаларда пасайиш ва турли сабабларга кўра, у кетишга қарор қилди. Натижада Арбелоа билан мавсумни тугатиш вазифаси қолди. Аммо Алваро ҳам ботқоқликка кириб қолган жамоани олиб чиқиб кета олмади. Ла Лигада «Барселона»га чемпионлик топширилди. Чемпионлар лигасида «Бавария» олдидан ожиз қолди. Испания кубоги аллақачон бой берилганди. Қисқаси, жамоа яна совринларсиз қолди.
«Атлетико» 3-ўринни бўшатиб берди

Ҳа, кўпчилик кутмаган воқеаллар «Атлетико» билан рўй берди. Ҳар йили 3-ўринни олишга одатланга «матрасчилар» жуда кўп очколарни бой берди. Кўп ҳолатларда Диего Симеоне ротация қилишга қарор қилди.
Бироқ Испания кубоги финалида ҳам ютқазди, Чемпионлар лигасида ҳам омадсиликка дуч келди. Натижада жамоа Ла Лигада ҳам 4-ўринда мавсумни якунлади. Қайсидир маънода аргентиналик мутахассиснинг ҳам бунда айби бор. У бошқа совринларни олиш истагида Ла Лигага кам эътибор қаратди. Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиш имконияти юқорилигини ҳис қилиб, ёшларга кўпроқ аҳамият берилди.
Еврокубокларга йўл олган жамоалар

Келаси мавсумда Испания чемпионатидан 8 та жамоа еврокубокларда қатнашади. 5 та жамоа Чемпионлар лигасида курашни давом эттиради. Улар қаторига «Бетис» ҳам қўшиллди. «Селта» ва «Реал Сосиедад» Европа лигасида ўйнайди. «Хетафе» эса Конференциялар лигасида чиқди.
Чемпионлар Лигаси: «Барселона», «Реал», «Вилярреал», «Атлетико», «Бетис».
Европа Лигаси: «Селта», «Реал Сосиедад».
Конференциялар Лигаси: «Хетафе».
Сегундага равона бўлганлар:
«Жирона» бир неча йиллар олдин Чемпионлар лигоасида иштирок этганди. Аммо бу мавсум натижалар кўнгилдагидек чиқмади. Бунга жамоада молиявий томонлама муаммолар борлиги сабаб бўлгандир. Ҳар ҳолда Каталония клуби сўнгги турда Сегундага тушиб кетди.
Бир қарашда «Малёрка»да ҳаммаси яхшидек. Мурики деган форварди мавсум давомида Мбаппе билан тўпурарлик учун курашиб келди. Аммо бу етарли бўлмади. «Малёрка» қўшимча кўрсаткичлар сабаб Сегундага равона бўлди.
«Реал Овиедо» дебют эди. Санти Касорла жамоаси бўш мавсумлардан бири ўтказди. Лигадаги жамоаларга кучи етмади. Натижада 29 очко билан қуйи лигага йўл олди.
Мавсум рамзий жамоаси

WhoScored портали Ла Лиганинг якунланган мавсуми бўйича рамзий жамоани тузиб чиқди.
Дарвозабон: Жоан Гарcия («Барселона») — 7,09.
Ҳимоячилар: Андрей Рациу («Райо Валекано») — 7,13, Флориан Лежен («Райо Валекано») — 7,06, Кике Салас («Севиля») — 7,16, Карлос Ромеро («Эспанёл») — 7,0.
Яримҳимоячилар: Ламин Ямал («Барселона») — 8,23, Педри («Барселона») — 7,25, Жуд Беллингҳэм («Реал») — 7,24, Абде Эззалзули («Бетис») — 7,19.
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («Реал») — 7,70, Винисиус Жуниор («Реал») — 7,35.
Голлар статистикаси:
Испания чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 380 ўйинда жами 1024 та гол урилди. Бу ўртача битта ўйинга 2,69 фоиз дегани.
Чемпионликка эришган «Барселона» энг кўп гол урди – 95 та.
«Реал Сосиедад» ва «Леванте» эса 61 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиб, энг ёмон кўрсаткичга эга бўлишди.
Мухлислар бўйича кўрсаткичлар:
Мавсум давомида энг кўп мухлис ташриф буюрган беллашув 2025 йилнинг 26 октябр куни қайд этилди. «Реал» «Эл-класико»да «Барселона»га қарши беллашди. Бу баҳсни 78 107 минг томошабин стадиондан кузатган.
Энг паст кўрсаткич Мадридда қайд этилган. 2025 йилнинг 15 февралида «Райо Валекано» ва «Атлетико» баҳсини 11 758 минг томошабин стадиондан кузатган.
Мбаппе мавсум тўпурарига айланди

Франциялик форвард бу йил ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. У 25 та гол билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ведат Мурики эса 23 та гол уриб, 2-ўринни эгаллади. Учликни «Осасуна» форварди Анте Будимир 17 та гол билан якунлади. Ферран Торрес ва Винисиус 16 тадан гол уришди. «Барселона» билан хайрлашган Роберт Левандовски 14 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ямал энг яхши ассист

Бу борада Ламин Ямалга тенг келадигани топилмади. Испаниялик 18 ёшли футболчи 11 бор жамоадошларига гол уришлари учун имконият тақдим этди. «Хетафе» аъзоси Луис Милла 6 бор бундай кўрсаткичга эга бўлди. Арда Гулер, Винисиус Жуниор ва «Бетис»дан Пабло Форналс эса 5 тадан ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйишди.
Якуний турнир жадвали:
