Клопп Red Bullʼдаги ролидан норози. У мураббийликка қайтиши мумкин
Юрген Клопп мураббийлик ишига қайтиши мумкин.
UOLʼнинг хабар беришича, «Ливерпул» собиқ бош мураббийи Red Bull'даги ролидан норози. Германиялик мутахассис у ерда футбол йўналиши раҳбари ҳисобланади.
Манбага кўра, Клоппни мураббийликка қайтиши учун фақат икки вариант қизиқтиради: «Реал» ва Бразилия миллий жамоаси.
Таъкидланишича, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) 57 ёшли мутахассисни миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш имкониятини кўриб чиқмаган. Лавозимга энг асосий номзодлар — Карло Анчелотти ва Жорже Жезуш.
Мадрид клубида эса бош мураббий истеъфоси кутилмоқда. Аввалроқ айнан Клоппнинг «Реал»га келиши мумкинлиги хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар