Моуринио ҳам Бразилия бош мураббийлигига номзодлар қаторига киритилди
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийилгига 4 номзод бор.
Журналист Андре Ризеканинг хабар беришича, булар — Абел Феррейра («Палмейрас»), Карло Анчелотти («Реал Мадрид»), Жорже Жезуш («Ал Ҳилол») ва Жозе Моуринио («Фенербаҳче»).
«Моуринио номзоди охирги бўлиб қўшилди. Асосий ва ишонарли вариант Жорже Жезуш бўлиб турибди.
Карло Анчелотти — орзудаги вариант. Италиялик мутахассиснинг Мадрид клуби билан яна бир йиллик шартномаси борлиги вазиятни мураккаблаштиради», — дейди журналист.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Аргентинадан (1:4) учралган йирик мағлубиятдан сўнг Доривал Жуниор «пентакампеонлар» бош мураббийлигидан бўшатилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар