Манба: Анчелотти тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубоги финалидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, 26 апрел кунги финал баҳси италиялик мутахассис учун сўнгги имконият бўлиши тахмин қилинмоқда. Мутахассиснинг ўзи ҳам ЧЛни тарк этганидан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери «Реал»ни бошқариб келади. «Қироллик» клуби Ла Лига турнир жадвалида 66 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона» ҳисобида эса 70 очко мавжуд.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар