«Осасуна» клуби бош мураббий Алессио Лиски билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, Памплона клуби Ла Лигада 17-щринни эгаллаб, лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти Лиски билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.
40 ёшли Лиски ўтган ёзда «Осасуна»ни қабул қилиб олганди. Унингқўл остида жамоа 42 та ўйдиинда 14 ғалаба, 9 дуранг ва 19 мағлубият қайд этди.
«Клуб баёнотида Лискига меҳнати, садоқати ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдиради ҳамда келгуси фаолиятида омад тилайди», — дейилади клуб хабарида.