Live
1
Ўзбек

Лига «Яйпан» клуби тузилмасини ўрганишни бошлади

Футбол
31 декабр, 08:26
«Яйпан» 2025 йилги Фарғона Иккинчи лигасида ўтказган, якунда вилоят кубогини қўлга киритган.
Лига «Яйпан» клуби тузилмасини ўрганишни бошлади
Фото: UzPFL

Яйпанга катта футбол учрашувларини қайтариш ҳаракатлари бошланди. Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан клуб тез орада Лига аъзолари сафига қабул қилиниши кўзда тутилган.

Туманда «Турон» футбол клубидан мерос бўлиб қолган тайёр инфратузилма мавжуд. Яйпан клуби Фарғона вилояти футбол ассосиацияси қошида ташкил этилган бўлиб, у айни вақтда собиқ «Турон» клубининг базаси ва стадионларидан фойдаланмоқда. Шунингдек, Яйпан ўз футбол мактабига эга. Лига талабига кўра, футбол мактабининг 2008-2015 йил ёш тоифалари бўйича энг камида 25 нафардан тарбияланувчиси бўлиши лозим. Январ ойи давомида клуб ўз тарбияланувчиларини MyLeague платформасига юклаши кўзда тутилган.

«Яйпан» 2025 йилги Фарғона Иккинчи лигасида ўтказган, якунда вилоят кубогини қўлга киритган. Яйпан туманида жойлашган стадион майдонини қайта жонлантириш ва Лига талабларига мослаш режалаштирилган бўлиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан кафолат берган.

Яйпан клубининг Лигадаги мақоми, тумандаги футбол майдони парваришини яхшилаш ва уни сифатли ҳолатга келтириш масалалари Лига томонидан ўрганилади. Кейинги барча масалалар Лига расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади.

Бугунги янгиликлар